Жамият | 17:25 / 18.09.2016
82745
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда ичида йўловчилар бўлган маршрутка ағдарилиб кетди
Бугун соат 9да Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ҳудудида Lacetti ва «Газель» маркасидаги йўналишли такси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Ушбу икки транспорт воситаси тўқнашиши оқибатида ичида йўловчилар бўлган 29-йўналишдаги маршрутка ағдарилиб кетган.
Гувоҳларнинг маълумотларига кўра, аварияга айнан «Газель» ҳайдовчиси сабабчи бўлган. У бу вазиятда тезликни оширганди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ.
Nuz.uz нашри маълумотига кўра, маршрутканинг бир неча йўловчиси жароҳатланган ҳолда шифохонага олиб кетилган.