Жамият | 00:10 / 24.09.2016
21675
2 дақиқада ўқилади

Сайёрамизнинг кислородни фожиали тарзда йўқотиши қайд этилди

Олимлар Ер атмосфераси кислород йўқотаётганини аниқлашди. Ҳаёт учун зарур бўлган газнинг миқдори охирги 800 минг йил ичида 0,7 фоизга камайган. Олимлар ўз хулосаларини Science журналида чоп этилган мақолада келтиришган.

Ерда ҳаёт пайдо бўлгунча атмосферада кислород бўлмаган. Цианобактериялар пайдо бўлгандан кейин унинг миқдори кўпая бошлаган. Охирги бир неча юз миллион йил давомида сайёрамизнинг ҳаво қобиғида газларнинг миқдори барқарор даражада қолиб келган.

Олимлар охирги бир неча юз минг йилдаги кислород миқдорини Гренландия ва Антарктидада олинган муз намуналарини таҳлил қилиб текширишди. Бу музларда ўтмишда ҳаво таркиби қандай бўлгани ҳақида маълумот сақловчи пуфакчалар сақланади. Олимлар кислород ва азот изотоплари нисбатини аниқлаб, кислород ҳажми бир фоизга камайганини аниқлашган.  

Олимлар бунинг бир неча сабабини келтиришмоқда. Биринчидан, эрозия тезлигининг ошиши оксидланиш жараёнларини кучайтирган бўлиши мумкин. Иккинчидан, агар иқлимнинг антропоген ўзгариши қаралмаса, унда охирги миллион йиллар ичида гидросфера ҳарорати пасайган, бунинг оқибатида эса океанлар ўзларида кўпроқ кислородни эритишга қодир бўлиб қолган.

 

Мавзуга оид