Жаҳон | 10:54 / 27.09.2016
10255
2 дақиқада ўқилади

Калифорния АҚШдан ажралиб чиқиш бўйича референдум ўтказиши мумкин

Американинг "Yes California!" ҳаракати штатнинг АҚШдан ажралиб чиқиш масаласи бўйича референдум ташкил қилишни режалаштирмоқда. Мазкур ҳаракат етакчиси Луис Маринелли Москвада бўлиб ўтган "Миллатлар мулоқоти" форуми якунларига бағишланган матбуот анжуманида шу ҳақда маълум қилди.  

"Кампаниямиз даставвал нимадан бошланди? Биз АҚШнинг агрессив ташқи сиёсатида иштирок этиш ўрнига мустақил мамлакат сифатида яшай олишимиз, мудофаа харажатларини қисқартириб, Калифорния аҳолисининг турмуш тарзини яхшилашимиз мумкинлиги тўғрисидаги маълумотдан бошланди. Биз калифорнияликлар билан мулоқот қиламиз, хабарлашамиз ва улар бунга жуда яхши муносабат билдиришади", - деди Маринелли. 

"Yes California!" ҳаракати етакчиси бундай референдумни ўтказиш учун етарлича имзо тўплаш кераклигини таъкидлади. 

25 сентябрда Россия пойтахтида "Миллатлар мулоқоти. Халқларнинг ўз йўлини белгилаш ҳуқуқи ва кўп қутбли дунёнинг барпо этилиши" II Халқаро конференцияси бўлиб ўтди. Унда иштирок этиш учун дунёнинг турли бурчаклари - Каталония, Техас, Калифорния ва бошқа кўплаб минтақалардан миллий озодлик ҳаракати вакиллари ташриф буюришди. 

Мавзуга оид