Фан-техника | 20:40 / 29.09.2016
5936
2 дақиқада ўқилади

Audi Парижда келажак кроссоверини намойиш қилди

Парижда бўлиб ўтаётган халқаро автосалон доирасида иккинчи авлод Audi Q5 автомобилининг расмий илк намойиши бўлиб ўтди. 

Кроссовер мослашувчан пневматик подвеска билан жиҳозланган ва компания вакилларининг айтишича, "хушбичим ва спорт" кўринишига эга.

"Машинада қўлланган муҳим инновацияларга ultra технологиясига эга quattro тўлиқ приводи, юқори самарадор двигателлар, бошқарилувчи демпфирлашга эга пневматик подвеска ва ахборот-кўнгилочар функциялари ҳамда ёрдамчи тизимларнинг тўлиқ тўпламини киритиш мумкин", деб айтди AUDI AG бошқарув раиси Руперт Штадлер.

Янги Audi Q5 учун 14 рангдаги кузов ҳамда жиҳозлашнинг 5 та янгиланган варианти: sport ва design, S line пакетлари, Audi design selection ва S line ташқи безак пакети таклиф қилинади. Машина ўзи такомиллашадиган йўналиш ёрдамчиси билан жиҳозланган. Тизим ҳайдовчи одатларига мослашиб, унга оптимал ҳаракатланиш йўналишини таклиф қилади. Автомобиль сотувга 2017 йил бошида чиқарилади.

 

Мавзуга оид