Исроиллик олимлар ширинликларни еб семирмаслик йўлини топишди
Тель-Авив олимлари дунёнинг ширинликхўрлари узоқ вақтдан бери орзиқиб кутган ихтирони амалга оширишди. Маълум бўлишича, ортиқча вазндан халос бўлиш учун рациондан ширинликларни олиб ташлашга ҳожат йўқ. Шунчаки уларни куннинг муайян бир вақтида истеъмол қилиш керак.
Бундай ажойиб баёнотни исботлаш учун шифокорлар жамоаси қизиқ бир тажриба ўтказди. Ортиқча вазндан азият чекувчи 193 нафар бемор икки гуруҳга ажратилди. Биринчи гуруҳ 300 ккал'ли меъёрий нонушта билан озиқланди, иккинчи гуруҳ эса рационида ширинлик бўлган 600 ккал'ли нонушта билан боқилди. Шуниси қизиқки, икки гуруҳда ҳам кундалик калория истеъмоли бир хил бўлган.
Парҳезга старт берилган вақтдан 8 ой ўтиб, тадқиқотнинг барча иштирокчилари 15 килограмм вазндан халос бўлишган. Бироқ яна 8 ойдан кейин мутлақо кутилмаган натижа кузатилган. Нонуштага ширинлик истеъмол қилган гуруҳдаги кишилар яна 7 килограммдан вазн йўқотишган, меъёрий нонушта қилганлар эса аксинча 10 килограмм ва ундан ҳам ортиқ вазн тўплашган. Шундай қилиб, тажриба якунида ширинликхўрлар камида 20 килограмм, қолганлар эса - 5 килограмм атрофида вазн ташлашган.
Исроиллик шифокор доктор Данэла Якубович буни қуйидагича изоҳлади: "Пастуглеводли парҳезга риоя қилганлар доим оч бўлишган, бу эса уларни тез-тез музлатгич ёнига чоралаган. Ширинлик ейишга имкон берилганлар эса белгиланган овқатланиш тартибини бузишга мойил бўлишмаган. Ширинликлар истеъмоли учун энг яхши пайт - эрталаб бўлиб, куннинг бу қисмида метаболизм тезроқ ишлайди".
Мавзуга оид
22:15 / 26.12.2024
Исроил авиацияси Яман пойтахти аэропортига зарба берди
15:21 / 26.12.2024
Исроил ҲҲК қўмондони Ямандаги ҳусийчиларга ҳужумларни кучайтириш билан таҳдид қилди
14:07 / 25.12.2024
Исроилда фавқулодда ҳолат яна бир йилга узайтирилди
12:13 / 25.12.2024