Фан-техника | 17:03 / 30.09.2016
10000
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: iPhone 7 соҳиби смартфон портлагани ҳақида хабар берди

Apple компаниясининг янги iPhone 7 смартфонини қўлга киритган харидорлардан бири қурилманинг портлаб кетганлиги тўғрисида хабар берди. Бу ҳақида Independent нашри маълум қилди

Reddit сайтида kroopthesnoop ники остидаги фойдаланувчи томонидан чоп этилган суратларда смартфоннинг бўлакларга ажралиб кетганини кўриш мумкин. Шунингдек қурилма жойлашган қутига ҳам зиён етган. 

"Фабрика ва етказиб бериш хизмати ўртасида нимадир содир бўлган", - дея маълум қилди интернет фойдаланувчиси. Унинг сўзларига кўра, телефондан фойдаланишга улгурмаёқ портлаш рўй берган. 

Манбага кўра, смартфонни эгасига етказиш жараёнида аккумуляторга зиён етган бўлиши мумкин. Телефон аввал қизиб кетгани, кейин эса портлаб, қисман қутисига ҳам зиён етказгани тахмин қилинмоқда. 

Мавзуга оид