Париж-2016 автокўргазмасида кутилаётган янгиликлар
Франция пойтахти Париж шаҳрида бошланган автомобиль кўргазмаси 1-16 октябрь кунлари кенг оммага эшикларини очади. Бироқ, Москва автосалонида бўлгани каби кўпгина ишлаб чиқарувчилар бу ерда ҳам иштирок этмасликка қарор қилишган. 2014 йилги Париж автосалонининг илк ҳафтасида 1,25 млн киши Bugatti, BMW, Maserati ва Mercedes-Benz каби компанияларнинг сўнгги ишланмаларини кўриш учун ташриф буюрган эди. Бу йилда ҳам шунча миқдорда киши келадиган бўлса, уларнинг ҳафсаласи пир бўлиши аниқ. Ахир, ижтимоий тармоқлар кўз юмиб очгунча, янги автомобиллар хусусидаги барча жиҳатларини ошкор қилаётган бугунги кунда, ортиқча сарф-харажатнинг нима кераги бор.
BMW i8
Яна бир гап, дабдабали автомобиль харид қилишни истаган харидор нимани танлашни, қаерда сотиб олишни жуда яхши билади. Шунга кўра, кўпгина ўта қиммат машина ишлаб чиқарувчилар вақт ва маблағни кўпроқ тежаш йўлларини қидиришмоқда.
Аммо, бу шу ҳафта дам олиш кунларидан бошланадиган автомобиллар оламидаги йилнинг энг йирик воқеаларидан бирида томоша қилишга арзигулик бирон нарса йўқлигини англатмайди. Дастлабки тахминларга кўра, экологик автомобиллар кўргазма меҳмонларида жиддий қизиқиш уйғотиши мумкин. Айниқса электр кроссоверлар кўпчиликни эътиборини тортиши кутилаяпти.
Жумладан, BMW ўзининг тўрт эшикли 3 Series Gran Turismo, янги электрли i3, махсус ишлаб чиқилган i8 Protonic Dark Silver модели ва C Evolution электр скутерини намойиш этади. Бундан ташқари, келаси йилдан ишлаб чиқарилиши йўлга қўйиладиган X2 Concept йўлтанламасини ҳам кўриш мумкин бўлади.
Mercedes AMG GTR
Mercedes ўзининг ажойиб ва агрессив кўринишга эга AMG GT R, AMG GLC43 Coupe, GLC350e Coupe, AMG GT ва GT C Roadster каби моделларини олиб келган. Бундан ташқари, электромобиль лойиҳаси ҳам намойиш этилиши белгиланган.
Daimler концернининг шўъба корхонаси ҳисобланган Smart компанияси ForTwo ва ForFour электромабилларини харидорлар ҳукмига ҳавола қилади. Porsche эса Panamera моделининг гибрид намунасини тақдим этса, Audi ўзининг 5 Sportback, S5 Sportback, RS ТТ ва Q5 йўлтанламасини олиб келган.
BMW i3
Унинг ёнгинасида жойлашган Bentley, Bentayga йўлтанламасининг янги дизелли намунасини намойиш этади. Land Rover янги авлод Discovery моделини тақдим этса, тезлик ва экология меъёрларини ўзига шиор қилган Tesla ҳам P100D Model X ва Model S моделларининг Европа бозори учун махсус намуналарини ҳавола қилади. Япония автомобилсозлик саноати ҳам бу кўргазмада иштирок этмоқда. Хусусан, Lexus UX йўлтанламаси лойиҳасини тақдим этади.
Люкс тоифасига кирувчи машиналар ишлаб чиқарувчи Ferrari LaFerrari Aperta ва GTC4 Lusso моделларига салоҳиятли харидорлар эътиборини тортишга уриниб кўради.
Land Rover Discovery
Бироқ, Rolls-Royce, Aston Martin, Maserati, Cadillac, McLaren, Fisker, Genesis, Lamborghini ва Bugatti каби йирик брендлар шоуда иштирок этмасликка қарор қилишган. Бундан ташқари, Ford, Mazda ва Volvo каби компаниялар ҳам Париж автосалонида қатнашиш имкониятидан фойдаланмасликларини билдирган.
LaFerrari Aperta
Мавзуга оид
17:40 / 03.12.2024
Ҳонгконгда 2,5 минг панда ҳайкалларидан иборат кўргазма ўтказилмоқда
17:35 / 27.11.2024
Зўравонликнинг сўзсиз ифодаси – Тошкентда ўтаётган “НеУят” кўргазмасидан репортаж
13:19 / 03.07.2024
150 миллион сўмга сотилган суратлар — Тошкентда “Орзу” хайрия кўргазма-аукциони бўлиб ўтди
14:51 / 29.06.2024