Жаҳон | 14:34 / 02.10.2016
7347
1 дақиқада ўқилади

"Мэттью" довули Кариб ҳавзасидаги оролларга яқинлашмоқда

Кариб ҳавзасидаги Ямайка, Куба ва Гаити "Меттью" довули билан тўқнашиш арафасида. Бу ҳақда CNN хабар тарқатди.

АҚШ довулларни кузатиш миллий маркази маълумотига кўра, унинг тезлиги соатига 240 километрни ташкил қилмоқда. Бу эса довулнинг ҳаракатланиш тезлиги пасайганини кўрсатади - 1 кун олдинги тезлик соатига 257,4 километрни ташкил этаётганди (сониясига 71,5 метр).

Синоптиклар бу табиий офат АҚШнинг жанубий қирғоқларигача етиб бориши эҳтимолини ҳам истисно этмаган.

Марказ маълумотларига кўра, ушбу довул 2007 йили юз берган даҳшатли "Феликс" тўфонидан кейин илк бора кузатилаётган кучли тўфондир. 

Мавзуга оид