Жамият | 18:17 / 12.10.2016
9118
1 дақиқада ўқилади

Сайёҳларни хона тозалашга мажбур қилган меҳмонхона эгаси қўлга олинди

Фото: RIA

Полиция бепул яшаш эвазига бошқа мамлакатлардан ташриф буюрган сайёҳларга хоналарини тозалашни мажбур қилган Япония шимолидаги меҳмонхона эгасини ҳибсга олди. Бу ҳақида ТАСС агентлиги маълум қилди. 

Манбага кўра, Хитой ва Малайзиядан ташриф буюрган зиёратчилар бепул яшаш ёки катта чегирмага эга бўлиш учун меҳмонхонада ишлашган. Бу эса Япония қонунларига зид ҳисобланади, унга кўра, қисқа муддатли сайёҳлик визалари асосида ташриф буюрган хориж фуқаролари бажарилган иш учун мукофотланиш ҳуқуқига эга эмас. Яна бир қонун хорижликларнинг жисмоний меҳнат талаб этиладиган ишларга  жалб қилинишини тақиқлайди. 

Полиция меҳмонхона эгасидан ташқари, бепул яшаш учун меҳнат қилаётган доимий меҳмонларни ҳам қўлга олган. Хорижликлар ўз айбларини инкор қилишмоқда ва меҳмонхонадаги тозалаш ишлари учун пул олмаганликларини айтишмоқда. 

Яқин кунларда қўлга олинган кишининг яна 13 меҳмонхонаси текширувдан ўтказилади. 

Мавзуга оид