Жамият | 07:46 / 14.10.2016
6626
1 дақиқада ўқилади

Лондон полицияси горилла ортидан қувди

Фото: Benjamin Beytekin/Globallookpress

Лондондаги ҳайвонот боғида фавқулодда ҳодиса юз берди – боғдаги қафасдан Кумбука лақабли горилла қочиб кетди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда. 

Воқеа юз беришидан бир неча дақиқа олдин боққа келганларга асабий эркак горилланинг кўзига тик қарамаслик сўралган. Бироқ бу ёрдам бермаган – Кумбука ўз қафасидан чиқиб кетган.

Ташриф буюрувчилар хавфсизлик мақсадида кафетерий ва капалаклар учун ажратилган павильонга эвакуация қилинганлар. Ҳайвонот боғи қўриқчилари ва полициячилар "қочоқ"ни тутишга киришиб кетганлар. 

Гориллани ушлаш учун ярим соат кетган. Кумбука ухлатувчи дорили найзали ўқ билан хавфсизлантирилган ва ўз қафасига қайтарилган.

 

Мавзуга оид