Жаҳон | 13:16 / 18.10.2016
7579
1 дақиқада ўқилади
Порошенко расмий ташриф билан Норвегияга етиб келди
Украина президенти Пётр Порошенко илк расмий ташриф билан Норвегия давлатига етиб келди, дея хабар қилмоқда Порошенко расмий сайтида.
Қайд этилишича, ташриф дастурида Порошенконинг мамлакат бош вазири, Норвегия парламенти спикери билан учрашувлар ҳамда Норвегия қироли қабулида бўлиши режалаштирилган.
«Украина президенти ва Норвегия бош вазири иштирокида украин-норвег бизнес-форуми бўлиб ўтади», — дейилади хабарда.
Шунингдек, ташриф давомида Украина ва Норвегия муносабатларини чуқурлаштиришга қаратилган икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
21:15
Украина бўйлаб байрам кечаси ёпирилма зарбалар йўлланди
16:21
Россиядаги КХДР ҳарбийлари: улар қандай жанг қилади ва дезертирлик қилиши мумкинми?
11:00
РФда Украинага қарши уруш қатнашчилари имтиёзли ипотекани ололмайди
08:43