Жаҳон | 22:49 / 22.10.2016
7718
2 дақиқада ўқилади

Сомали қароқчилари 2012 йилда қўлга олинган 26 асирни озод қилишди

Фото: madplanet.ru

22 октябрь, шанба куни Сомали қароқчилари 26 нафар асир - 4 йилдан ортиқ вақт давомида асирликда бўлган Жануби-Шарқий Осиё денгизчиларини қўйиб юборишди. Reuters агентлиги шу ҳақда хабар берди

"Кема экипажи Галькайога (Сомалидаги шаҳар, Мудугнинг маъмурий маркази) кўчирилган. Шундан сўнг денгизчилар Кения пойтахти Найробига юборилади", - дея маълум қилди маҳаллий амалдорлар. У асирлар учун тўлов амалга оширилган ё оширилмагани тўғрисида ҳеч қандай маълумот бермаган. 

Манбада таъкидланишича, озод қилинган денгизчилар - Хитой, Филиппин, Камбоджа, Индонезия, Вьетнам ва Тайван фуқаролари. Улар 2012 йилнинг февралида асирликка олинганди. Ўтган йиллар давомида асирлар қирғоқдаги кичик балиқчилар қишлоғида ушлаб турилган. 

Кема капитани қароқчиларнинг кемага ҳужуми пайтида ўлдирилган. Бундан ташқари яна икки нафар денгизчи асирликдаги шароитга дош беролмай, ҳаётдан кўз юмган. Кеманинг ўзи эса номаълум сабабларга кўра чўкиб кетган. 

Агентликнинг таъкидлашича, Сомали қароқчиларининг фаоллиги аллақачон пасайган. Жаҳон ҳамжамиятининг Сомалидаги Африка қароқчилар марказига қарши муваффақиятли ҳаракатларидан кейин денгиз қароқчиларининг фаоллиги бошқа ҳудудларга кўчди, масалан, Нигерияга. Жорий йилнинг бошидан буён Нигерия қирғоқларида қароқчиларнинг 32 ҳужуми қайд қилинган. 

 

Мавзуга оид