Жамият | 14:23 / 27.10.2016
8727
1 дақиқада ўқилади

Бекободлик валютафурушларга суднинг тегишли жазо тайинлаш ҳақидаги ҳукми ўқилди

Фото: waynetimes.com

Бекободлик Анвар Раҳмонов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ҳамда Акмал Мардиев пул топишнинг ноқонуний йўлини танлашди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Улар валюта олди-сотдиси билан шуғулланиш жиноят эканлигини билсалар-да, мақсадларидан қайтмадилар.

Халқимиз кўза кунда эмас, кунида синади, деб бежисзга айтмайди. СВОЖЖДЛҚК департаментининг Бекобод тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда А.Раҳмонов ва А.Мардиев фуқаро Ш.Бердиевга 5100 АҚШ долларини сотаётган вақтда қўлга олинди. Шу билан бирга, уларнинг ёнидан сотиш мақсадида сақлаб келинган 4100 АҚШ доллари, 18 минг 100 Россия рубли, 67 минг 500 қозоқ тенгеси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди. 

Жиноят ишлари бўйича Бекобод шаҳар судида мазкур жиноий қилмиш атрофлича кўриб чиқилди. Валютафурушлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилди ва уларга суднинг тегишли жазо тайинлаш ҳақидаги ҳукми ўқилди.
 

Мавзуга оид