Фан-техника | 19:16 / 27.10.2016
9598
1 дақиқада ўқилади

Mercedes-Benz ҳашаматли пикап яратди

Фото: Mercedes-Benz

Mercedes-Benz компанияси ўз тарихидаги илк пикапни яратди. X-Class премиум модели ҳозирча концепт-кар мақомига эга, унинг серияли ишлаб чиқарилиши 2017 йилдан йўлга қўйилади. Бу ҳақида 27 октябрь, пайшанба куни Luxurylaunches маълум қилди

Автомобиль V6 дизель ва ёқилғи двигателларига эга бўлиб, русум седанларидаги хавфсизлик тизимлари билан таъминланади. 

Машина икки версияда намойиш қилинган: оқ ва сариқ ранглардаги stylish explorer ҳамда powerful adventurer. 


Фото: Mercedes-Benz

Mercedes-Benz’нинг янги маҳсулотларидан бири — Generation EQ. Машина 2016 йил сентябрь ойи охирларида Париждаги халқаро автосалон вақтида намойиш этилди.

Автомобиль ўз сегментида Audi e-tron quattro, Jaguar E-Pace ва Tesla Model X’лар билан рақобатлаша олади. Машинанинг аэродинамик кузови кумуш рангга бўялган, концепт-карда эшик ушлагичлари йўқ, орқа ойна эса тасвирни махсус мониторларга узатувчи камераларга алмаштирилган.
 

Мавзуга оид