Спорт | 10:29 / 30.10.2016
10341
1 дақиқада ўқилади

Александр Гейнрихнинг голи "Ордабаси"га ғалаба келтирди

Фото: fcordabasy.kz

Қозоғистон чемпионатининг сўнгги турида Александр Гейнрих тўп сураётган "Ордабаси" уйда "Актобе" билан тўқнаш келди. Дастлаб меҳмонлар учрашувда ҳисобни очган бўлса, кейинчалик мезбонлар бунга икки бор жавоб қайтаришди. Александр Гейнрих 88-дақиқада пенальтидан киритган голи "Ордабаси"га қийин кечган баҳсда 2:1 ҳисобидаги ғалабани тақдим қилди. Шундай қилиб, "Ордабаси" мавсумни 4-ўринда якунлади. 

"Ордабаси" - "Актобе" - 2:1
Голлар:
 Трофимца (40), Александр Гейнрих (88, пен) - Какимов (13)

Манба: Tribuna.uz

Мавзуга оид