Жаҳон | 14:12 / 08.11.2016
14385
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон Қуролли кучларининг фавқулодда машғулотлари бошланди

Фото: rambler.ru

Қозоғистон Қуролли кучлари десант-ҳужумчи қўшинлари ва ҳаво ҳужумидан ҳимоя кучлари ҳарбий шайликнинг энг юқори ҳолатига келтирилган. Мамлакатда қўққисдан ҳарбий машғулотлар бошланган, деб хабар қилмоқда Қозоғистон мудофаа вазирлиги. 

"Республика Олий бош қўмондони Нурсултон Назарбоев топшириғига биноан Қозоғистон мудофаа вазирининг фавқулодда ҳарбий ҳолат буйруғи билан десант-ҳужумчи ва ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳарбий қисмлари юқори ҳарбий шайлик ҳолатига келтирилган", - дейилади мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарида. 

11 ноябргача давом этувчи машғулотларнинг асосий мақсади "қўшинларнинг ҳарбий тайёрлик даражаси ва ҳарбий бошқарув органларининг қобилиятларини аниқлаш, махсус жанговар топшириқларни бажариш ижро этиш, турли ҳарбий қисмлар ўртасидаги ўзаро алоқалар, махсус ҳарбий амалиётларни ижро этиш усулларни такомиллаштириш"дан иборат.

Машғулотларда 5 минг нафар ҳарбий хизматчи, 500га яқин ҳарбий техника, 20дан ортиқ самолёт ва вертолётлар жалб этилган. 

Мавзуга оид