Ҳайвонлар орасида энг тез учувчи жонивор номи ўзгарди
Макс Планк немис жамиятининг Орнитология Институти олимлари ўтказган янги тадқиқот натижаларига кўра, ҳайвонлар орасида энг тез учувчилар мақоми қушларга эмас, балки сут эмизувчиларга тегишлидир.
Бундан аввал, горизонтал парвозда тез учиш рекорди қушларга тегишли деб ҳисоблаб келинарди. Аниқроғи, қора мойхўрак (чумчуқсимонлар оиласи вакили)нинг тезлиги соатига 110 кмни ташкил этади. Бу рақам 1950 йилларда аниқланган. Бироқ, америкалик ҳамкорлар билан биргаликда тадқиқот ўтказган германияликлар ажойиб аэродинамика ва бошқа қушларга қараганда бирмунча узунроқ қанотга эга бўлган Бразилия кўршапалаги горизонталига соатига 160 километргача парвоз қила олишини аниқлаганлар.
Унинг тезлигини аниқлаш мақсадида орнитологлар кўршапалакларга радиосигналларни узатувчи митти қурилмаларни ўрнатишган ва сигналлар махсус дронлар ёрдамида қабул қилинган.
«Дастлаб биз ишона олмадик: баъзан кўршапалакларнинг 11-12 грамм келадиган урғочиси соатига 160 км тезликда парвоз қилди. Бу горизонтал парвоздаги янги рекорд эди», — деб изоҳлаган тадқиқот ҳаммуаллифи Камрон Сафи.
Мавзуга оид
12:13 / 25.12.2024
“Ўзбекистондаги носвойлардан 10 хил заҳарли модда аниқладик” — Япониядаги ўзбек олими янги тадқиқоти ҳақида
11:19 / 24.12.2024
Атиги минг қадам юриш депрессия хавфини камайтириши мумкин – тадқиқот
12:59 / 18.12.2024
Олимлар Марсда сув топиш эҳтимолини баҳолади
16:31 / 16.12.2024