Спорт | 08:10 / 14.11.2016
9731
1 дақиқада ўқилади

Жеко рақибининг шортигини ечгани учун майдондан чиқариб юборилди

2018 йилги жаҳон чемпионатининг саралаш босқичи 4-турида Греция ҳамда Босния ва Герцеговина терма жамоалари ўртасидаги учрашувда футболчилар иштирокида кичик можаро юз берди.

Воқеа 75-дақиқада боснияликлар ҳужумчиси Эдин Жеко рақиб жамоа ҳимоячиси Сократис Папастатопулос билан баҳслаша бошлаганда юз берди. Сократис Жекони майдонга йиқитиб, унинг қўлидан тўпни олиб қўймоқчи бўлди. Эдин бунга жавобан рақибининг шортигини пастга тортди. Шундан кейин жамоаларнинг қолган аъзолари ҳам можарога аралашишди. Оқибатда Жеко иккинчи сариқ карточка олиб, майдондан четлатилди. Греция ҳимоячиси Кириакос Пападопулос ҳакам қўлидан карточкани юлиб олмоқчи бўлгани учун қизил карточка билан жазоланиб, у ҳам ўйиндан чиқариб юборилди.

Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Асосий вақтда ортда қолаётган греклар қўшимча вақтнинг 5-дақиқасида киритган голларига эвазига мағлубиятдан қутулиб қолишди.

 

Манба: tribuna.uz

Мавзуга оид