Мэрилин Монронинг кўйлаги қарийб 5 млн долларга сотилди
Актриса Мэрилин Монро ўзининг Жон Кеннедига бағишланган "Happy Birthday to You" ("Туғилган кунингиз билан, жаноб президент") номли қўшиғини айтишда кийиб тушган кўйлаги Лос-Анжелесдаги Беверли-Ҳиллздаги аукционда 4,8 миллион долларга баҳоланди.
Аввалига 3 миллион долларга баҳоланган бу кўйлак аукционларда сотилган энг қимматбаҳо кўйлакка айланди.
Дизайнер Жан Луи 2500 кристалл билан безаган бу либосни Рипли музейи томонидан харид қилинган.
Julien's Auctions томонидан ташкил этилган аукцион 3 кун давом этиб, унда Мэрилин Монронинг бошқа либослари ҳам пулланган.
Монронинг чиқиши, АҚШнинг 35-президенти Жон Кеннеди 45 ёшга тўлган кунда, 1962 йили Нью-Йоркдаги маросимда рўй берганди. Бу унинг омма олдидаги охирги чиқишларидан бирига айланган. Мэрилин Монро "Туғилган кунингиз билан, жаноб президент" қўшиғини куйлаганидан 3 ой ўтиб вафот этганди. Жон Кеннеди ҳам бир йил ўтиб ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
12:12 / 29.11.2024
АҚШдаги аср қотиллиги – президент Жон Кеннеди қандай ўлдирилганди?
22:01 / 22.11.2023
ХХ асрнинг энг шов-шувли қотиллиги – АҚШ президенти Жон Кеннеди қандай ўлдирилганди?
13:07 / 22.11.2020
Асрнинг сирли қотиллиги – Жон Кеннеди ўлими ортида ким турганди?
11:16 / 15.06.2018