Энг муаммоли смартфонлар номи маълум қилинди
Blannco Technology Group таҳлил гуруҳи смартфон ва планшетларнинг хизмат кўрсатишига доир тадқиқотлар натижаси бўйича ҳисобот берди.
Мутахассисларнинг маълум қилишларича, Android-гаджетларга нисбатан, iPhone қурилмаларда муаммолар кўп бўлар экан. Қуйида аксилрейтинг етакчилари билан танишинг:
Мутахассислар дастурий таъминотдаги узилишлар, масалан, кутилмаганда қотиб қолиши ёки иловаларнинг бесабаб ёпилиши, шунингдек қурилмадаги носозликлар - сигналнинг йўқолиши, кучли қизиб кетиши ва бошқаларни ҳисобга олишди. 2016 йилнинг III чорак якунларига кўра, улар iOS- ва Android-гаджетларда юзага келадиган муаммоларни таққослашди.
Apple маҳсулотларининг 62 фоизида узилишлар аниқланган, Android-гаджетларда эса бу кўрсаткич 47 фоизни ташкил қилган. iOS-қурилмалар орасида энг кўп муаммолар iPhone 6'да кузатилган, аксилрейтингнинг иккинчи ва учинчи ўринларини iPhone 5S ҳамда iPhone 6S смартфонлари бўлишиб олишди. iPhone 7 ва 7 Plus кечроқ ишлаб чиқарилгани туфайли рейтингга киритилмади. iPhone 4S эса энг барқарор қурилмалардан бири бўлиб чиқди - бу модель билан боғлиқ муаммолар атиги 2 фоизни ташкил қилган.
Гаджетлар орасида энг муаммоли қурилма сифатида LeEco Le2 тан олинди.
Иккинчи ўринда - Xiaomi'нинг икки смартфони - Redmi 3S ва Redmi Note 3 . Samsung Galaxy S7 edge флагмани тўртинчи ўринда.
Шунингдек тадқиқотчилар узилишлар табиатига кўра ва энг муаммоли иловалар рейтингини тузиб чиқишди.
Мавзуга оид
17:38 / 23.12.2024
Ўзбекистон жиноий даромадларни легаллаштириш рейтингида 81-ўринни эгаллади
22:08 / 19.12.2024
Starlink сунъий йўлдош алоқа тизими илк бор смартфонларда ишлай бошлади
08:15 / 14.12.2024
Тошкент 200-ўринда: хорижлик мутахассислар учун 2024 йилдаги энг яхши шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
17:36 / 10.12.2024