Фан-техника | 22:00 / 23.11.2016
9100
1 дақиқада ўқилади

Қуламайдиган мотоцикл прототипи намойиш қилинди (видео)

Фото:24gadget.ru

Thrustcycle компанияси ўз мувозанатини ўзи сақловчи, ички воланлари туфайли вертикал ҳолатни сақлаб қолишга қодир GyroCycle электр мотоцикл прототипини намойиш қилди. Бу ҳақида 24Gadget нашри маълум қилди

Янги транспорт воситаси бурилишларда автоматик равишда вертикал ҳолига қайтади ва бу ҳолатни тўхташ жойларида ҳам сақлаб қолади. 

GyroCycle'нинг тижорат версиясида 8500 Вт'ли литий батареяларини қўллаш режалаштирилмоқда, бу бир заряд билан 129 километргача масофани босиб ўтишга ҳамда соатига 121 километр тезликка етишга имкон беради. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, компания заводлар билан ҳамкорликни йўлга қўйган, бу эса ўз мувозанатини ўзи сақловчи электр мотоциклларини кейинги йилданоқ ишлаб чиқариш мумкинлигини англатади. Унинг баҳоси 20 000 доллардан ошмайди. 

Мавзуга оид