Исроилнинг Ҳайфа шаҳри ёнғиннинг қайта хуруж қилишидан хавфсирамоқда
Исроилнинг катталиги бўйича учинчи йирик шаҳри Ҳайфадаги ўрмон ёнғинларига қарши кураш ўт ўчирувчиларнинг ғалабаси билан якунланди. Аммо, табиий офат қайта хуруж қилиши мумкинлиги айтилмоқда.
24 ноябрда Ҳайфа кўчаларида ёнғин давом этиб, дарахтлар ва қуриб қолган барг-хазонлардан тураржой биноларига ўтди. Ҳукумат ўнлаб туманларни, шаҳар аҳолисининг бешдан бирига тўғри келувчи 60 минг кишини кўчирди. Бу 2006 йилги Иккинчи Ливан урушидан буён илк маротаба шундай кенг қамровли эвакуациядир.
Сўнгги олти йилдаги энг кучли ёнғинларда Исроил туманларида ҳеч ким қурбон бўлгани йўқ. Тез тиббий ёрдам маълумотларига кўра, ёнғинлар бошланганидан бери 95 кишига ёрдам кўрсатилган. Улардан 35 нафари Ҳайфа шифохонларига олиб келинган.
"Уларнинг аксарияти енгил жабрланганлар. Бир неча кишининг нафас олиш йўллари, юрак-қон тизими жиддийроқ зарарланган. Уларга шифохонада қолмоқда", — деган тиббиёт муассаса ходими.
Мавзуга оид
16:05
«Моссад» ходимлари «Ҳизбуллоҳ» пейжерлари ва рацияларини портлатиш амалиёти қандай тайёрланганини айтиб беришди
12:01
Исроил Эронда Ҳамас етакчиси Исмоил Ҳанияни ўлдирганини илк бор тан олди
00:02 / 22.12.2024
Владимир Путин: «Суриядаги воқеалар бенефициари — Исроил»
16:40 / 20.12.2024