Жаҳон | 00:42 / 25.11.2016
22842
1 дақиқада ўқилади

Шайх Мишарий Ал-Аъфасий Эрдўғандан норози бўлди

Кувайт Катта масжидининг имоми - шайх Мишарий Ал-Аъфасий бир неча соат аввал ўзининг твиттерида Исроилда бўлаётган воқеаларга муносабат билдириб, Эрдўғаннинг бу мамлакатга ёрдам қўлини чўзганлигидан норози бўлган. 

"Эрдўған Исроилдаги ёнғинларни ўчиришга самолёт юбормоқда! Савол: У Исроилни қўллаб-қувватлашга қарор қилдими?"

Бундан аввал Эрдўғаннинг Исроилга ёрдам таклиф қилгани ҳамда Мишарий Рашид Ал-Аъфасийнинг Исроилдаги ёнғинлар тўлқинига "омад тилагани" ҳақида хабарлар берилганди. 

Шуни таъкидлаш жоизки, шайх ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Исроилдаги ёнғинларга тегишли хабарлар ва суратлар билан фаол бўлмоқда. 

 

Мавзуга оид