Жамият | 14:30 / 26.11.2016
13262
2 дақиқада ўқилади

АҚШда Кастронинг ўлими кубаликлар томонидан хурсандчилик билан кутиб олинди

Фото: Reuters

Фидель Кастро жума куни, маҳаллий вақт билан 22.29 да 90 ёшида вафот этди, деб маълум қилди Рауль Кастро давлат телевидениеси орқали.

Расмий баёнот берилгач, АҚШнинг Майами шаҳри кўчаларида автомобиль клаксонлари товуши янграб, Куба байроғини кўтариб олган кишилар пайдо бўлди. Шаҳар кўчаларида тирбандлик юзага келган – машиналар ойнаси орқали мусиқа товуши эшитилиб, кўчадагилар ҳуштак чалишди ва бир-бирларини табриклашган. Хурсандчилик қилаётган кишилар тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди. 
Кубани Майами жойлашган Флорида жанубидан денгиз бўйлаб 90 миль масофа ажратиб туради. 
Маълумот учун, Кубадан биринчи кенг қамровли муҳожирлик тўлқини 1960 йилларда – Фидель Кастро ҳукумат тепасига келгач рўй берган. Кейинги бундай ҳолат 1980 йилларда кузатилди. 

Pew таҳлилий маркази маълумотига кўра, 2014 йилда АҚШга 24,278 Куба фуқароси келган. 
АҚШ ва Куба ўртасидаги муносабатларнинг илиқлашуви 2014 йилнинг охирида юз берди. 2015 йил 20 июлда Кубанинг Вашингтондаги элчихонаси очилган бўлса, 2016 йил бошида АҚШнинг Гаванадаги дипломатик ваколатхонаси ўз эшикларини очди. 

Мавзуга оид