Ўзбекистон | 16:17 / 28.11.2016
35463
1 дақиқада ўқилади
Ижтимоий тармоқда «Тошкент Сити» макети пайдо бўлди
Ижтимоий тармоқларда, хусусан твиттер ва фейсбукда 2017 йилда Тошкент шаҳрининг «Ўқчи Олмазор» массивида қурилиши бошланадиган «Тошкент Сити» бизнес маркази лойиҳаси макети сурати пайдо бўлди.
Тармоқлар фойдаланувчилари бу макетга ўз баҳоларини бериб боришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрь куни Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 24 ноябрь куни Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашувида 2017 йилда пойтахтнинг марказий туманларидан бирида 70 гектар майдонга тадбиркор ва банклар томонидан 1 миллиард доллар маблағ ажратиладиган «Тошкент Сити» бизнес маркази қурилиши бошланиши ҳақида маълум қилганди.