Жаҳон | 16:52 / 01.12.2016
24500
2 дақиқада ўқилади

Эрдўған Путинга Сурия бўйича баёноти юзасидан изоҳ берди

Фото: © РИА Новости

Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилдики, Владимир Путин ва Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўған чоршанба куни Анкаранинг Сурия масаласи бўйича баёнотини муҳокама қилди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.

«Фақат шуни айтишим мумкинки, кеча бизнинг президентимиз ва Эрдўған ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтди ва мулоқот давомида бу масалага тўхталиб ўтилди. Ҳа, у бу баёноти бўйича тегишлича изоҳ берди», — дея жавоб қайтарган у шу ҳақдаги саволга.

Ушаков Туркия раҳбарининг изоҳи Россияни қониқтирганми, йўқми, бу саволга ойдинлик киритмаган.

29 ноябрь куни Эрдўған турк армияси Сурияга Асад режимини ағдариш учун бостириб киргани ҳақида маълум қилганди.

30 ноябрь куни Россия президенти матбуот хизмати раҳбари Дмитрий Песков бу баёнот Кремль учун кутилмаган янгилик бўлгани, Россия томони бу гаплар учун изоҳ кутаётгани ҳақида айтиб ўтди.

Мавзуга оид