Томорқасига наша уруғини эккан когонлик озодликдан маҳрум этилди
Когон тумани “Сарибозор” қишлоғида яшовчи Бобоёр Маҳкамов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) гўё наша чекса чарчоқлари чиқиб, кайфият кўтарилиши ҳақида бир даврада эшитиб қолди-ю, тинчи бузилди, деб ёзмоқда “Ҳуқуқ” газетаси.
2015 йилнинг баҳор ойларида таниши Барот Ўлмасовни учратиб “дард”ини айтди. У наша уруғини топиб беришни ваъда қилади. Шундан сўнг, Бобоёр Маҳкамов танишидан “заҳри қотил” уруғини олди-да, томорқасига экиб, парваришлади.
“Ҳосил”ни йиғиб олган Бобоёр зўр хирмон кўтарган деҳқондек хурсанд эди. Орада ўзи ҳам ажал уруғи таъмини татиб юрди. Бунга ҳамқишлоғи Шербек Жўрақуловни ҳам шерик қилди.
2016 йилда эса 10 туп наша уруғини нафақат томорқасига, балки кўздан яширин, дея гултувакка экди. Ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинган Бобоёр Маҳкамов қилмишининг оқибатларини тан олди. Унга 4 йил муддатга озодикдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Мавзуга оид
11:34 / 09.12.2024
“Озодликнинг қадрини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди” — афв этилганлар ҳикояси
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
21:29 / 27.09.2024