Дунёдаги энг кекса стюардесса топилди
Бетт Нэш деярли 60 йил давомида стюардесса бўлиб ишлайди. American Airlines’да ишловчи 80-ёшли ходимнинг ҳаётига CNN эътибор қаратган. Телеканалнинг таъкидлашича, аёлни дунёдаги энг кекса стюардесса деб айтиш мумкин.
Нэшнинг сўзларига кўра, ўсмирлик давридаёқ шу иш билан шуғулланишни орзу қилган. У айни дамда йўқ бўлган Американинг Eastern Airlines авиакомпаниясига 1957 йилнинг 4 ноябрь куни ишга кирган.
Аёлнинг хотирлашича, ўша даврларда ҳаво саёҳатлари жуда ҳам дабдабали бўлиб, йўловчиларга тўлақонли тушлик берилган. Шу билан бир қаторда, стюардессаларга қийин бўлган – улар анча оғир бўлган патнисларни олиб юришга мажбур бўлишган, деб таъкидлайди Нэш.
Аёлнинг сўзларига қараганда, бугун фаолиятнинг бу тури фуқаро авиациясидаги бошқа соҳалар сингари бироз осонлашган. Нэшнинг айтишича, ўша пайтларда рейслар ҳақидаги маълумот доскаларда бўр билан ёзиб қўйилган. Аёл ҳали-ҳамон ўз иши ва йўловчиларни яхши кўришини тан олди.
Мавзуга оид
10:30 / 11.12.2024
Ўзбекистон ёшлари Германия тажрибаси асосида касбга ўқитилади ва ишга жойлаштирилади
18:57 / 04.12.2024
Анталяда ёнган Superjet: инқирозга юз тутган Россия авиасаноати
14:11 / 29.11.2024
Варшавада самолётда учишга рухсат берилмаган ўзбекистонлик фуқарога ёрдам кўрсатилди
14:01 / 15.11.2024