Қозоғистонда иш ҳақи кўтарилди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев республиканинг 2017-2019 йиллардаги бюджетини тасдиқловчи қонунни имзолади. Янги йилдан бошлаб мамлакатда жарима ва пенсия пуллари оширилади. Бу ҳақда NUR.KZ хабар бермоқда.
2017 йилнинг 1 январидан бошлаб энг кам иш ҳақи 24 459 тенгени ташкил этади. Бу кўрсаткич 2016 йилда 22 859 тенге эди.
Пенсия миқдори ҳам 28 148 тенгега ошади. 2016 йилда бу қиймат 25 824 тенге эди.
Нафақалар ва бошқа ижтимоий тўловларни амалга ошириш, шунингдек, жарималар, солиқлар Қозоғистон Республикаси қонунчилигида кўрсатиб ўтилган бошқа тўловларни амалга ошириш учун қўлланиладиган ойлик ҳисоблаш индекси миқдори ҳам оширилиб, 2 269 тенгега етказилди. 2016 йилда бу қиймат 2121 тенгени ташкил этар эди.
Мавзуга оид
23:10 / 23.12.2024
Россия Қозоғистонда 7 млн долларлик фирибгарлик ишида айбланаётган Ўзбекистон фуқаросини экстрадиция қилди
17:57 / 23.12.2024
Қозоғистонда йўлда бузилиб қолган автобусдан ўзбекистонликлар қутқарилди
20:04 / 21.12.2024
Ғойиб бўлган машиналар иши: асосий фигурант Абдулла Абдурасуловнинг шериклари қамалди, унинг ўзини терговчи қўйиб юборган
15:00 / 18.12.2024