Фан-техника | 12:05 / 07.12.2016
9648
3 дақиқада ўқилади

Видео: Mazda қурилиши битмаган кўприкда ўз имкониятларини намойиш қилди

Скриншот: Youtube/Mazda

Mazda япон автомобиль ишлаб чиқарувчисининг Исроилдаги бўлими "Ҳайратланишга тайёр туринг" (Prepare to be Amazed) реклама кампаниясини ишга туширди. Унда компания харидорларнинг истагини бажараётганлиги намойиш қилинган. Роликларда ҳайдовчи хавф остида бўлган автомобиль тизими синовлари кўрсатилган.

Mazda қурилиши якунланмаган кўприкда автомобиль синовларини ўтказган. Биринчи роликда компания вакили автомобилнинг яхшиланган хавфсизлик тизимини намойиш қилади. Компания ходимлари британиялик автопойгачи Бен Коллинснинг кўзини боғлаб, ойналари муҳрланган автомобилга ўтказишади. Коллинс синов  майдонида нима бўлаётганини кўрмайди. Шу ҳолатда у ҳаракатланишни бошлайди. 

Хавфсизлик тизими машина қаршисида тўсиқ пайдо бўлса ёки автомобиль жар ёқасига келиб қолса, ҳайдовчини огоҳлантиради. Ҳайдовчи синов майдонининг чеккасига келиб қолганда, автомобиль тўхтайди. Видеонинг охирида Mazda вакили хавфсизлик тизимидан шикоят қилган харидорларга ўз миннатдорчилигини билдиради, бу автомобилнинг кучли томонларини кўрсатиш имконини берди. 

Бошқа бир роликда Коллинс сархуш йўловчилар бўлган автомобилни бошқаради. Саёҳат чоғида автопойгачи товушли тизим орқали онаси билан суҳбатлашишга уринади. Компания шу тариқа харидорлар истаганидек техник аксессуарлар қўшилганини намойиш этади. Видео охирида Mazda вакили синовдан кейин омон қолган ҳайдовчига миннатдорчилик билдиради. 

Компания вакили Mazda'да саёҳат қилиш етарлича қизиқарли эмаслигидан шикоят қилган мижозларнинг ноҳақлигини исботлаш мақсадида яна бир роликни тақдим этади - синов пайтида Коллинс автомобилга ўтириб, автомобилга бўёқ отаётган квадрокоптернинг таъқибидан моҳирлик билан қочади.

Сўнгги синовда Mazda ходимлари автомобилнинг кўриниши аъло даражада эканлигини намойиш қилишган. Тадқиқотчилар гуруҳи "Ўтир", "Тур" каби буйруқларга қулоқ солмайдиган итни танлаб олишган ва унга фотокамера ўрнатишган. Роликда Mazda'нинг ортиқча деталларсиз аниқ суратлари кўрсатилган. Компания вакилларининг сўзларига кўра, автомобиль шу қадар чиройлики, ҳатто итлар ҳам унда ажойиб суратларни олиши мумкин. 

Saatchi & Saatchi реклама агентлиги вакиллари Mazda автомобилларининг Исроилда машҳур бўлганини айтишган. Бироқ у қанча танилгани сайин, шунча кўп айб қидира бошлашган. Mazda вакиллари гап машиналарнинг сифатида эмас, рекламада транспорт воситасининг устунликлари кўрсатиб берилишида деб ҳисоблашди. Реклама агентликлари ходимлари фойдаланувчиларнинг Mazda автомобиллари ҳақидаги энг салбий фикрларни танлаб олиб, уларнинг ноҳақлигини роликлар орқали исботлашга ҳаракат қилди. 
 

Мавзуга оид