Спорт | 17:25 / 10.12.2016
7185
1 дақиқада ўқилади

Янги зеландиялик боксчи WBO йўналиши бўйича жаҳон чемпионига айланди

Янги зеландиялик Жозеф Паркер Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) йўналиши бўйича ўта оғир вазн тоифасидаги бўш қолган жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди. Окленд (Янги Зеландия)да ташкил этилган 12 раундлик жангда у америкалик Энди Руисни очколар бўйича мағлуб этди: икки ҳакам ғалабани Паркерга тақдим этган бўлса, яна бир рефери дуранг натижани қайд этди.

Маълумот учун, WBO унвони октябрда британиялик Тайсон Фьюри ундан ва Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBA) ҳамда Халқаро бокс ташкилоти (IBO) камарларидан соғлиғи сабаб воз кечганидан сўнг бўш қолган эди. 

24 ёшли Паркер эса илк бора жаҳон чемпионига айланди.

Мавзуга оид