Жамият | 18:43 / 13.12.2016
12086
1 дақиқада ўқилади

Австралиялик йигит “Макдоналдс”да қора бевани тутиб олди

Reddit фойдаланувчиларидан бири Австралиядаги “Макдоналдс”лардан бирида ушланган ўргимчак суратини тақдим этди.

“Макдоналдс”га хуш келибсиз. Эндиликда биз Австралия таъми билан уйғунлаштирилган ичимликларни тақдим этамиз”, - дейилади сурат остидаги ёзувда. Тасвир бир неча соат давомида деярли 100 минг маротаба кўрилиб, 300 та изоҳга сабаб бўлган. Фойдаланувчиларнинг таъкидлашича, йигит заҳри инсоннинг ўлимига олиб келувчи қора бевани ушлаб олган.

Кўпчилик юзерлар сурат муаллифига маслаҳат беришга шошилишган. Улардан бири ўргимчакни ўзига олиб, унинг тўрлари ёрдамида пул ишлашни ёки ресторан тармоқларини “ўлим мазасини берган совуқ кофе” учун судга беришни таклиф қилган.

Мавзуга оид