Спорт | 19:11 / 13.12.2016
11563
1 дақиқада ўқилади

Йилнинг энг яхши эркак ва аёл теннисчиси аниқланди

ITF британиялик Энди Маррей ва германиялик Анжелик Керберни йилнинг энг яхши теннисчилари деб топди. Спортчиларга махсус мукотфотлар Парижда келаси йилнинг 6 июнь куни топширилади.

Эслатиб ўтамиз, британиялик теннисчи 2016 йилнинг ноябрида ўз фаолиятида илк бора АТР рейтингининг биринчи поғонасига кўтарилди. Спортчи икки ҳафта ўтиб Лондондаги якуний мусобақа финалида сербиялик Новак Жокович устидан ғалаба қозонган.

Энди Маррей ва Новак Жокович

Анжелик Кербер эса жорий йилда Australian Open ва АҚШ очиқ чемпионатида ғалаба нашидасини сурди. Шунингдек, германиялик теннисчи Уимблдон финалига қадар етиб борган. 

Серена Уильямс ва Анжелик Кербер

Мавзуга оид