Жамият | 10:35 / 14.12.2016
3871
1 дақиқада ўқилади

Хитойда заводда ёнғин содир бўлди, қурбонлар бор

Фото: AP

Хитой шарқидаги Шаньдун вилоятидаги заводда рўй берган ёнғин оқибатида беш киши ҳалок бўлди, яна тўрт нафар инсон жароҳатланди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар бермоқда.

Воқеа Хайян шаҳрида сешанба куни кечқурун содир бўлган.

Маълумотларга кўра, ёнғин электроника ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи корхонада содир бўлган бўлиб, у тунга яқин ўчирилган.

Хабар қилинишича, чоршанба куни эрталаб ўт ўчириш хизмати ходимлари беш нафар ҳалок бўлган инсоннинг жасадини аниқлашган, яна тўрт нафар инсон касалхонага олиб кетилди.

Айни дамда ёнғинга нима сабаб бўлгани аниқлаштирилмоқда.

Мавзуга оид