Ўзбекистон | 15:43 / 16.12.2016
111284
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарё вилоятига янги ҳоким тайинланди

Бугун Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди. 

«Кун» манбаси маълум қилишича, сессияда шу кунгача Навоий вилояти ҳокими сифатида фаолият кўрсатиб келган Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов Сурхондарё вилоятига янги ҳоким этиб тайинланди.

Ҳозирча Сурхондарё вилояти ҳокимлиги сайтида бу ҳақда маълумот йўқ.

2015 йил январида вилоят ҳокими этиб тайинланган Тожимурод Нормуродович Мамараимов вилоятнинг Қизириқ тумани раҳбарлигига ўтказилган.

Маълумот учун, жорий йилнинг 24 сентябрь куни Сурхондарё вилоятида беш туман ҳокими ишдан бўшатилган эди.

Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов 1969 йили Самарқанд вилояти, Қўшработ туманида туғилган. 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси. Оилали, уч нафар фарзанди бор.

Меҳнат фаолияти:

1991-1993 йй. - “Ўзсаноатқурилишбанки” Сирдарё филиали қарз режа бўлими мутахассиси, инвестиция қурилиш ва таъминот ташкилотларини молиялаштириш ва қарз бериш бўлими бош мутахассиси, пул муомаласи бўлими бошлиғи ўринбосари; 

1993-1995 йй. - “Ўзсаноатқурилишбанки” Зарафшон бўлими бошқарувчиси; 

1995-1996 йй. - Зарафшон шаҳар ҳокими ўринбосари;

1996-2000 йй. - Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг Навоий бўлими бошқарувчиси;

2000-2008 йй. - Хатирчи тумани ҳокими; 

2008-2008 йй. – Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг қишлоқда иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича биринчи ўринбосари; 

2008 йилдан 2016 йилгача - Навоий вилояти ҳокими.

Мавзуга оид