Трамп: Оқ уйнинг ҳозирги матбуот котиби “аҳмоқ йигит”
АҚШнинг сайланган президенти пайшанба куни Оқ уйнинг ҳозирги матбуот котиби Жош Эрнестни “аҳмоқ йигит” деб атади.
“Жош Эрнест аҳмоқ йигитдир. Мен у президент Барак Обама билан гаплашиши борасида ҳеч нарса билмайман. Яхши матбуот котибининг бўлиши жуда муҳим, сабаби у (Эрнест) ахборот етказишни эплай олмайди”, - деди Трамп Херши шаҳри (Пенсильвания штати)даги тарафдорлари олдида чиқиш қиларкан.
Унинг сўзларига кўра, Эрнест “ижобий маълумотни ҳам шундай етказадики – бу худди ёмон нарсадек эшитилади”. “У айтиши мумкин: хонимлар ва жаноблар, биз ИШИДни бутунлай йўқ қилдик, ва бу яхши эшитилмаслиги аниқ”, - дея қўшимча қилган сайланган президент.
Трампнинг бундай сўзлари Оқ уй матбуот котиби томонидан сўнгги кунларда билдирилган фикрларга жавоб тариқасида айтилди. Хусусан, Эрнест Трамп Россиянинг АҚШдаги сайловлар вақтида киберфаоллигидан хабардор бўлганини маълум қилган.
Мавзуга оид
17:31 / 03.12.2024
«Бошқа аҳмоқ топинг» – Трамп BRICS давлатларига таҳдид қилди
11:42 / 21.10.2024
Трамп Пенсилванияда McDonald’s ходими бўлиб ишлади
23:13 / 20.08.2024
Трамп президентлик сайловида ғалаба қозонса Илон Маскка Оқ уйдан лавозим таклиф қилади
21:54 / 04.08.2024