Қозоғистондаги интернет узилишларига нима сабаб бўлгани маълум қилинди
Қозоғистонда айрим сайтлар ва баъзи ижтимоий тармоқларга уланишдаги узилишларга операторлар тармоғида юз берган авария ҳолатлари сабаб бўлган. Бу ҳақда, республика ахборот ва коммуникациялар вазирлиги матбуот котиби Арсен Бектасов РИА “Новости” агентлигига маълум қилган.
Қозоғистондаги интернет-фойдаланувчилари 16 декабрь куни кечқурун ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига киришда муаммоларга дуч келган. Стационар ва мобил қурилмаларда Facebook, Instagram, Twitter, Вконтакте, YouTube каби хизматлар юкланмагани хабар қилинган эди. Интернетга уланишдаги носозликлар республиканинг турли ҳудудларида кузатилган. Мамлакатдаги йирик алоқа операторлари интернетга уланишда нуқсонлар мавжудлигини тасдиқлаган ва бу ҳолатни техник ишлар билан изоҳлаган. 17 декабрга келиб, барчаси тиклангани маълум қилинган.
"Кеча телекоммуникация алоқа операторлари тармоғида аварияли узилишлар рўй берди, у тунда бир неча соат ичида бартараф этилди", — деган Бектасов.
Мавзуга оид
16:55
Қозоғистондан Ўзбекистонга нефт маҳсулотлари ташиладиган махфий туннел топилди
22:27 / 25.12.2024
Мустақил Қозоғистон тарихидаги энг йирик авиаҳалокатлар санаб ўтилди
21:32 / 25.12.2024
Azerbaijan Airlines самолётининг Қозоғистондаги ҳалокатида 38 киши вафот этди
23:10 / 23.12.2024