Жаҳон | 11:41 / 17.12.2016
9774
1 дақиқада ўқилади
Мишель Обама Трамп ғалабасидан кейин умиди йўқолганини билдирди
АҚШнинг амалдаги биринчи хоними Мишель Обаманинг сўзларига кўра, ҳаётда келажакка ишонч жуда муҳимдир. Унинг айтишича, турмуш ўртоғи — АҚШ президенти Барак Обама — бу қоидани ўз ҳаётида шунчаки ибора сифатида қўлламаган, балки риоя ҳам қилган.
«Биз эрим билан иккимиз, умиди йўқолган инсонда нима қолиши мумкинлиги ҳақида ўйладик. Агар сен фарзандларингга умид-ишонч бера олмас экансан, уларга нима ҳам қолдира оласан?» — деган АҚШнинг биринчи хоними.
Мишель Обаманинг таъкидлашича, унинг турмуш ўртоғи америкаликларга умид бера олган.