Спорт | 13:14 / 17.12.2016
6639
1 дақиқада ўқилади

Россиялик боксчи Александр Поветкинда допинг аниқланди

Фото: © РИА Новости

Россиялик боксчи Александр Поветкиндан канадалик Бермейн Стивернга қарши жанг олдидан олинган допинг-таҳлилида ижобий натижа чиққан. Бу учрашув Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) йўналиши бўйича жаҳон чемпионлик камари учун ўтказилиши лозим эди. Бу ҳақда WBC президенти Маурисио Сулаймон ўзининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилган.

«WBC Александр Поветкинда допинг учун кўнгилли равишда тестдан ўтказиш Ассоциацияси (VADA) томонидан тақиқланган остарин моддаси топилгани ҳақида хабардор этилди», - дея айтиб ўтди Сулаймон. Унинг таъкидлашича, ташкилот тез орада бу ҳақда ўз қарорини чиқаради.

Россиялик ва канадалик чарм қўлқоп усталари ўртасидаги баҳс Екатеринбургда бугун, 17 декабрь куни ўтказилиши лозим эди. Бироқ ушбу жанг допинг топилгани сабабли бекор қилинди.
 

Мавзуга оид