Жаҳон | 22:16 / 19.12.2016
28137
1 дақиқада ўқилади

Россия элчисини отган қотил Ҳалаб ҳақида эслатган

Анқарадаги кўргазма вақтида Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловни отиб ташлаган қотил, қотилликни амалга ошириш вақтида ҳайқириб, Суриянинг Ҳалаб шаҳри ҳақида гапирган. Бу ҳақда воқеа жойидаги гувоҳларга асосланиб, маҳаллий нашрлар хабар тарқатди.

Hurriyet хабарига кўра, ҳужум содир этилган вақтда бинода юз чоғли одам бўлган. Қора костюм ва шим кийган қотил маросимда қўриқлов хизмати ходими сифатида бўлган. У элчи ўз нутқини тугатишини унинг ортида кутиб турган ва элчи ўз сўзини тугатганида унга ўқ узган. Шундан сўнг қуролини осмонга қаратиб яна бир ўқ узган ҳамда меҳмонлардан ҳудудни тарк этишни сўраган. Кейин эса элчининг танасига яна бир ўқ жойлаган.

Бир неча кун олдин Сурия ҳукумати Россия кўмагида бир неча йилдан буён мухолиф кучлар назоратида бўлган Ҳалаб шаҳрини қайтариб олганди.

Мавзуга оид