Ўзбекистон | 17:24 / 19.12.2016
19059
1 дақиқада ўқилади
Шавкат Мирзиёев Туркия раҳбарига ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга ҳамдардлик сўзлари билдирилган телеграмма йўллади.
Ўзбекистон раҳбари ўз мактубида Туркиянинг Кайсери вилоятида содир этилган ва кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлган террорчилик ҳаракати муносабати билан Туркия раҳбарияти ва бутун халқига чуқур таъзия билдирган.
Ўзбекистон президенти нобуд бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини изҳор қилган.
Эслатиб ўтамиз, 17 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 08:45да Эржиес Университетига кираверишда содир этилган портлаш оқибатида 13 киши ҳалок бўлиб, 56 киши жароҳат олди.
Мавзуга оид
11:22 / 02.05.2024
Президент: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти
21:36 / 01.05.2024
ЕТТБ Ўзбекистонда «яшил» шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаларида иштирок этади
09:04 / 30.04.2024
Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар миллий жамоасини табриклади
19:48 / 29.04.2024