Жаҳон | 10:15 / 19.12.2016
5565
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея Япон денгизида қутқарилган балиқчиларни ватанларига қайтарди

Фото: AFP

Жанубий Корея ўтган ҳафта Япон денгизида қутқарилган 8 нафар шимолий кореялик балиқчини КХДРга қайтарди, деб хабар қилмоқда Ёнхап агентлиги.

"Шимолий Кореянинг иккита патруль катери ва иккита буксири шимолий ҳарбий-чегара чизиғида пайдо бўлди ва денгизчилар Шимолга жўнатилди", — дея Миллий бирлашув вазирлиги вакили Чон Чжун Хи сўзларини келтиради агентлик. 

КХДРнинг балиқчилик кемалари Япон денгизида Хитой кемалари билан тўқнашиб кетганидан сўнг, икки ойдан кўпроқ вақт мобайнида бошқарилмай сузиб юрган. Жанубликлар томонидан қутқарилган балиқчилар ватанларига қайтишни хоҳлашган. 

Шимолий кореялик балиқчиларни ватанларига қайтаришни ташкил этишда овоз кучайтиргичлардан фойдаланилган. Маълумки, икки Корея давлати ўртасида зиддият кескинлашгани сабаб, мамлакатлар ўртасидаги бевосита телефон алоқаси узиб қўйилган. 

 

Мавзуга оид