Британиянинг 18 аэропортидаги "Рождество қўзғалони" бекор қилинди
Буюк Британияда Рождество таътилида 18 аэропортда бўлиб ўтиши кутилаётган норозилик намойиши бекор қилинди. Бу ҳақида Unite касаба уюшмаси бош котиби Лен Маккласки хабар берди.
"Мен Swissport компанияси билан келишувга эришганимиз ва 23-24 декабрга мўлжалланган норозилик акцияси бекор қилингани ҳақида маълум қилишдан хурсандман", - деди у. Томонлар ҳозирча ўзаро келишув шартларини ошкор қилишмади.
Бу янгилик самолётда саёҳатга отланаётган британияликлар ва бу ерга келишни режалаштирган хорижий йўловчиларни хурсанд қилмай қолмади. Манбага кўра, дастлаб норозилик акциясида дунёнинг энг йирик компанияси - Swissport аэропорт хизматлари операторининг 1,5 минг ходими қатнашиши режалаштирилган. Улар иш ҳақини сезиларли даражада кўтаришни талаб қилишаётган эди. Хусусан, рейсларни регистрация қилувчи ходимлар ва юкни қайта ишловчи операторлар ҳамда юк ташувчилар иш ташлаш билан таҳдид қилишган.
Шундай бўлса-да, Unite аъзоси бўлган British Airways авиакомпанияси борт кузатувчилари норозилик акциясини ўтказиш фикридан қайтишмади. Бунга ҳам худди юқоридаги каби ойлик иш ҳақидан норозилик сабаб бўлган. Акция 24-25 декабрга мўлжалланган.
Мавзуга оид
00:10 / 25.12.2024
Сунъий интеллект диабет ривожланиш хавфини ўнлаб йиллар олдин аниқлашга ёрдам беради
03:11 / 24.12.2024
Британия дронларга қарши янги турдаги радиочастотали қуролни синовдан ўтказди
18:56 / 22.12.2024
Британиялик ҳарбийлар оммавий равишда армиядан кетишни бошлади
21:42 / 19.12.2024