Жаҳон | 09:46 / 24.12.2016
7453
1 дақиқада ўқилади

Ливия самолётини олиб қочганлар граната муляжидан фойдаланганлар

Фото: Google image

Afriqiyah Airways авиакомпаниясининг A320 самолётини 111 йўловчи билан олиб қочган икки нафар шахс ўз жиноятларини содир этишда қурол-аслаҳа муляжидан фойдаланганлар, деб Мальта бош вазири Жозеф Мускат айтган сўзларни келтириб ўтди Times of Malta нашри.

Барча йўловчилар ва экипаж аъзолари озод қилиниб, босқинчилар қўлга олингандан кейин самолёт салонини кўздан кечириб чиққан махсус кучлар ходимлари қўл гранатаси ва иккита тўппонча аниқлашган. Экспертизадан кейин булар муляж эканлиги маълум бўлган. 

Мускатнинг айтишича, агар гаровга олинганлар озод қилинмаганда, полиция жиноятчилар билан ҳеч қандай музокара олиб бормаган бўларди.

 

Мавзуга оид