Жаҳон | 08:26 / 25.12.2016
8801
2 дақиқада ўқилади

Эрдўған Ал-Боб шаҳрининг озод қилиниши якунланаётганини маълум қилди

Фото: ria.ru

Суриянинг Ал-Боб шаҳрини ИШИД жангариларидан озод қилиш операцияси якунловчи босқичида турибди, деб маълум қилди Истанбулда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған.

"Шаҳар ўраб олинган, Сурия мухолифати отрядлари Туркия қуролли кучлари қисмлари билан бирга Ал-Бобга киришди. Яқин орада бу шаҳар ўз эгаларига қайтарилади", деб айтди Эрдўған ҳамда Туркия қаерда адолатсизлик бўлса, хоҳ Мюнбич, хоҳ Раққа бўлсин, ёрдамга келишини таъкидлаб ўтди. 

Эрдўған "Эфрот қалқони" операцияси бошида Туркия қуролли кучлари Сурия озодлик армияси билан бирга Жараблус шаҳрига киргани, сўнгра эса Ал-Рай аҳоли пункти устидан назоратни таъминлаганини эслатиб ўтди.

"Сурия озодлик армияси ўртамиёна Сурия мухолифатини билдиради ва террорчиликқа ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу Сурия ерларини озод қилиш учун кураш олиб борувчи ҳаракатдир", деб айтди Эрдўған ва Туркия қуролли кучлари Сурия озодлик армиясини "ўргатиш ва таъминлаш" дастури доирасида ўргатганини таъкидлаб ўтди.

Мавзуга оид