Спорт | 16:58 / 25.12.2016
9577
2 дақиқада ўқилади

Моуриньо: Boxing Day — жону дилим

«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо манкунианликлар жамоаси расмий сайтига берган интервьюсида маълум қилдики, унга Boxing Day кунлари жуда ёқади ва унинг учун бу кунлар алоҳида аҳамиятга эгадир.

Англияда Рождестводан кейинги 1 ҳафта мобайнида ҳар куни футбол ўйналиши кўп йиллардан буён анъанага айланган.

«Boxing Day — жону дилим. Мен буни ҳаддан ортиқ ёқтираман! Биламан, оила аъзоларимиз бизни соғиниб қолишади, аммо улар бизни севишади ҳам. Улар бизнинг ишимизни билишади, улар бизнинг футбол ўйнаб бахтиёр бўлишимизни билишади. Биз футбол ўйнаб бошқаларга ҳам бахтли онларни улашамиз. Деярли бошқа ҳеч бир давлатда футбол бўлмаётган вақтда биз мухлисларни қувонтиришда давом этамиз.

Алал-оқибат оиламиз ҳам бахтиёр бўлишади. Менга бу жуда ёқади, мен учун Boxing Day — ишимдаги алоҳида ҳодиса, биз одамларга улар ёқтирган нарсани беришда давом этамиз. Биз барчамиз биламизки, бу юрт футболни жуда севади, Манчестер „Манчестер Юнайтед“ни севади, мен эса Boxing Day ни севаман», — деган Моуриньо.

Манчестерликлар жамоаси Boxing Day кунларида «Сандерленд», «Мидлсборо» ва «Вест Ҳэм» жамоаларига қарши ўйинлар ўтказади.

Мавзуга оид