Жаҳон | 10:29 / 25.12.2016
7599
1 дақиқада ўқилади

Украина бош вазирининг Исроилга ташрифи бекор қилинди

Фото: Google image

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Украина бош вазири Владимир Гройсманнинг Тель-Авивга ташрифини бекор қилишга қарор қилди, деб хабар бермоқда Haaretz нашри.

Маълум қилинишича, исроиллик юқори лавозимли мансабдор шахсларнинг айтишича, бу қарорнинг қабул қилинишига Украинанинг БМТ Хавфсизлик кенгашининг Исроилга Фаластинда турар жойлар қуришини тақиқловчи резолюция бўйича муносабати сабаб бўлган.

 

Мавзуга оид