Light | 12:34 / 27.12.2016
42891
2 дақиқада ўқилади

Миллионерларнинг энг асосий сири маълум бўлди

Фото: Linkedin

Деярли бир аср илгари журналист Напалеон Ҳилл Американинг энг бадавлат ва омадли ишбилармонлари томонидан қўлланувчи стратегияларини кашф қилиш миссиясига отланди. 

У 20 йил давомида 500дан зиёд миллионер ҳаётини ўрганиб чиқди, унинг тадқиқотлари 1937 йилда тугалланиб, "Ўйланг ва бойинг" бестселлерида ўз ифодасини топди. 

Ҳиллнинг сўзларига кўра, севги-муҳаббат ва романтика омад ва бойликни белгилаб берувчи асосий омиллардан ҳисобланади. Бу ҳис-туйғулар эркакларни юқори чўққилар сари чорлайди.

Билл ва Мелинда Гейтс

"Карьерадаги энг муҳим танлов кимга уйланишингга боғлиқ", - дейди Facebook тармоғининг бош операцион директори Шерил Сандберг.

Кўпчилик бу фикрни қўллаб-қувватлайди, жумладан Кэтрин Элфорд ҳам: "Агар мен бошқа турмуш ўртоқ танлаганимда ҳаётим мутлақо бошқача бўларди..."

Бу омил катта аҳамиятга эга. Тадқиқотлар ҳам бундай фикрларни қўллаб-қувватлайди. Сент-Луисдаги Вашингтон университети олимлари Бриттани Соломон ва Жошуа Жексон ўтказган тадқиқот ҳам инсофли ва фаросатли  турмуш ўртоқ маошнинг сезиларли даражада ошишига сабаб бўлишини таъкидлашган. 

Марк Цукерберг ва Присцилла Чан

Бундай ёр ўз жуфтининг карьерага катта эътибор қаратишига имкон яратади. Бундан ташқари, уларда ўз турмушидан мамнунлик ҳисси сезилади. Тадқиқотчилар уйда стресс ва драманинг йўқлиги ҳамда қулай шароит ишдаги руҳий ва жисмоний фаолликка олиб келишини таъкидлашади. 

Ҳилл фалсафасининг муайян қисми эскирган бўлса-да, унинг мустаҳкам муносабатлар бойлик ва фаровонликка етаклашига доир фикрлари ҳануз ўз исботини топмоқда. 

Напалеон Ҳилл

 

Мавзуга оид