Ўзбекистон | 16:12 / 28.12.2016
21521
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни "Аҳолининг кекса, ногирон ва бошқа заиф қатламига ижтимоий хизмат кўрсатиш тўғрисида"ги қонунни имзолади. Бу ҳақда Uzreport.uz сайти хабар қилмоқда

Ҳужжат парламент Қонунчилик палатаси томонидан 6 октябрда қабул қилинган, 12 октябрда Сенат томонидан тасдиқланган эди. 

Қонун аҳолининг муҳтож қатламига ижтимоий хизматларни кўрсатишнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш, уларни кўрсатишга доир умумий талаблар ва асосий йўналишларни аниқлаш ҳамда ушбу соҳада фаолият юритадиган давлат, нодавлат ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектларининг ўрни ва маъсулиятини ошириш мақсадида қабул қилинган. Ижтимоий хизматларни кўрсатиш жараёнида қонунчилик талабларининг ижросини таъминлашда мониторингни ва жамоатчилик назоратини кучайтириш чоралари кўзда тутилган. 

Ушбу қонун меъёрларини ҳаётга татбиқ этиш ижтимоий ҳимоя тизимининг жамоатчилик назорати учун шаффоф бўлишини таъминлайди. Аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш жараёнини тартибга солиш баробарида фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини янада яхшилаш, кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади. 

Қонун матбуотда расман эълон қилинганидан 6 ой ўтгач кучга киради. 

Мавзуга оид