Жаҳон | 07:53 / 04.01.2017
8388
1 дақиқада ўқилади
Филиппинда 130 дан кўпроқ маҳбус қочиб кетди
Филиппиндаги турмадан 130 дан кўпроқ маҳбус қочиб кетди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, маҳаллий радикал ташкилотнинг жангарилари ҳужумидан кейин қочишга муваффақ бўлинган. Ҳужум оқибатида қўриқчилардан бири ҳалок бўлган, бир маҳбус яраланган. Айни вақтда қочоқлардан 2 нафари қўлга олинган, қолган маҳбусларни қидириш операцияси давом этмоқда.
Маҳаллий қишлоқлардан бирининг бошлиғи айтишича, қишлоқ одамлари ҳам бир қочоқни тутиб олишган. Уларнинг айтишича, қочоқлар бошпана топиш ёки одамларни гаровга олмасликлари учун ўз қишлоқларини ҳимоя қилишга тайёрлар.
Мавзуга оид
16:24 / 02.12.2024
Ўзбекистон ЖСТ аъзолиги бўйича Филиппин билан музокараларни якунлади
18:12 / 24.11.2024
Филиппин пойтахтида ёнғин бошланди: мингга яқин уй ёниб кетди
20:28 / 23.11.2024
Филиппин вице-президенти давлат раҳбари учун киллер ёллаганини айтди
20:50 / 14.11.2024